“Лукаку бу аввалги Лукаку эмас”
Маротта ёзда унинг “Челси”га қайтишини тасдиқлади.

Ромелу Лукаку мавсум охирида “Челси”га қайтади. “Интер” ижара муддатини узайтирмайди. Бу ҳақда Италия клуби бош директори Беппе Маротта айтиб ўтди.
“Ижара бир мавсумга мўлжалланган ва 30 июнда тугайди. Ўйинларидан қатъий назар, Лукаку мавсум якунига қадар “Челси”га қайтади. Шуни таъкидлашим керакки, бу аномал мавсум. Нафақат бизда, балки бошқа барча жамоаларда ҳам муаммолар бор. Ҳаммаси жаҳон чемпионати туфайли. Лукаку каби, Брозович ҳам аввалгидек ўйнамаяпти. Иккаласи ҳам жароҳат олган ва тўлиқ тузалмаган. Лукаку формасини йўқотган. Шу нуқтаи назардан қараганда, Лукаку бу аввалги Лукаку эмас”, — деди Маротта.







