0

Глобал иқтисодий ўсиш прогнозлари яхшиланди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бу бўйича махсус ҳисобот эълон қилди.

Глобал иқтисодий ўсиш прогнозлари яхшиланди

 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 2023 йилда дунё иқтисодиёти 2.6 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу 2022 йил нобяридаги тахминлардан юқори кўрсаткич ҳисобланади.

 

Ўтган йили охирида ташкилот глобал иқтисодиёт 2.2 фоизга ўсишини маълум қилганди. 2024 йилги кўрсаткичлар ҳам яхшиланган: ноябрда бу 2.7 фоиз деб кўрсатилган бўлса, эндиликда 2.9 фоизгача оширилди. Экспертларнинг фикрича, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг кайфияти аста-секин яхшиланиб бормоқда, инфляция босими камаймоқда.

 

Дунё иқтисодиёти ўсишига ижобий таъсир кўрсатадиган бошқа омил сифатида таҳлилчилар Хитой бозорининг очилиши ва хомашё товарларига нархларнинг пасайишини кўрсатишган.

 

Шу билан бирга глобал иқтисодий ўсишнинг 2023 ва 2024 йилги суръатлари узоқ истиқболдаги тренд даражасидан паст бўлади, бунда дунёнинг энг йирик банклари томонидан пул-кредит сиёсатининг қаттиқлашиши сабаб қилиб кўрсатилган. Украина урушининг номаълум якуни ҳам ўсишнинг секинлашишига олиб келади.

 

 

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"