Қашқадарёда “соққа қилаётган” туғуруқхона шифокорлари ишдан кетди
Ҳолат бўйича вазирлик муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори тамагирлик қилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазирлик мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олиб, зарур чора-тадбирларни белгилаган. Хусусан, туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.
Айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







