“Барселона” ёзда 4 нафардан ортиқ футболчисини сотиб юбормоқчи
Клуб маблағ йиғиши лозим.

“Барселона” ёзда турли чизиқдаги тўрт нафардан ортиқ футболчидан қутулишга тайёр.
“AS” нашри хабарига кўра, каталонияликлар янги келганлар учун маблағ йиғиш мақсадида йирик савдо уюштирмоқчи эмас. Гап битта ҳимоячи, битта ярим ҳимоячи ва иккита ҳужумкор ўйинчини бошқа клубларга жўнатиш ҳақида кетмоқда (фақат ҳозирги таркиб аъзолари назарда тутилган, ижарачилар бундан мустасно).
Таъкидланишича, клуб Жорди Албани сотмайди. Ҳимоячилардан Эрик Гарцияни сотиш эҳтимоли мавжуд. Клуб қанот ҳимоячилари Ансу Фати ва Ферран Торрес билан хайрлашишга тайёр.







