“Реал”га яна бир мураббий топилди
У клубнинг собиқ футболчиси.

“Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо кейинги мавсумдан бошлаб ўзининг собиқ клубларидан бирини бошқариши мумкин. “Sports.es” нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес испаниялик мураббий жамоани бошқариши мумкинлигини таъкидлаб, уни бошқа даъвогарлардан устун қўйди.
Тахминларга кўра, агар мадридликларнинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти яқин 20 кун ичида Чемпионлар лигаси ва Испания кубогида муваффақият қозона олмаса, у истеъфога чиқарилади. Алонсодан ташқари Раул, Маурисио Почеттино ва Томас Тухел жамоа бош мураббийи лавозимига давогарлар ҳисобланади.
Алонсо Леверкузеннинг “Байер” клубини бошқаришига қадар клуб Бундеслиганинг қуйи лигасига тушиб кетиш зонасида эди. Ҳозир жамоа турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда, шунингдек жамоа Европа лигасида иштирок этишда давом этмоқда.







