“У эски ва янги авлодни боғлайди”
Жиру Мбаппенинг Франция терма жамоасидаги сардорлиги ҳақида гапирди.

Оливе Жирунинг фикрича, Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сардори бўлишга лойиқ.
“ПСЖ” форварди Уго Лорис терма жамоадан кетганидан кейин сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Антуан Гризманн унга ёрдамчи ҳисобланади.
“У етакчи эканлигини кўрсатди. Килиан кўпроқ масъулиятга эга бўлади ҳамда у бундан завқ олади. Унинг Уго Ллорисдан устун жиҳатлари жуда кўп. Мбаппе эски ва янги авлод ўртасидаги боғловчи вазифасини бажаради”, — деди “Милан” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси.







