Руни Кейнни табриклади
Кеча Англия терма жамоасида янги рекорд ўрнатилганди.

Собиқ футболчи Уэйн Руни Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейнни терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўлгани билан табриклади.
“Кейнни Англиянинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари бўлгани билан табриклайман. Бу кўп вақт талаб қилмаслигини билардим, лекин бу тез содир бўлди. Ажойиб инсон, ақл бовар қилмайдиган гол муаллифи ва Англия афсонаси. Табриклаймиз, Ҳарри!” — деди Руни.
2024 йилги Европа чемпионати саралашининг 1-босқичи доирасидаги ўйинда Кейн Англия терма жамоаси сафидаги 54-голини Италия терма жамоаси дарвозасига киритди. Шу тариқа у тўпурарлар рўйхатида 53 та голга эга Рунини ортда қолдирди. Баҳсда Англия Италияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.







