Тухел “Бавария” раҳбариятини ҳайратда қолдирди
У жамоада иш бошлайди.

Германиялик мутахассис Томас Тухел “Бавария” раҳбариятини жамоа унинг қўли остида юқори натижаларга эришишига ишонтира олди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, мураббий бир неча ҳафтадан бери Мюнхенда истиқомат қилмоқда ва клуб раҳбариятини ҳозирги жамоани ривожлантириш борасидаги режалари билан ҳайратда қолдирди. У жуда ғайратли. Жамоа билан биринчи машғулотини душанба куни ўтказади.
“Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагелсманн сўнгги кунларда жамоа билан ишламаяпти.
Мюнхеннинг навбатдаги ўйини 1 апрелга белгиланган. Унда “Бавария” Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Боруссия Дортмунд”ни қабул қилади. Мюнхенликлар “Боруссия”дан бир очко ортда қолмоқда.







