Спорт

“Эл-Класико” аввалги шиддат ва ҳаяжонини йўқотган”

Ўзил Испаниядаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Эл-Класико” аввалги шиддат ва ҳаяжонини йўқотган”

 

Яқинда профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган Германия ва “Реал”нинг собиқ футболчиси Месут Ўзил Испаниядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

 

“Ўйлашимча, мен “Эл-Класико”нинг энг яхши даврини, “Реал” ва “Барса” ўртасидаги энг яхши ўйинларни, Чемпионлар Лигаси ярим финалини кўрдим. Моуринё Гвардиолага қарши, Роналду эса Мессига қарши. Жуда ажойиб. Энди “Эл-Класико” шиддати ва ҳаяжонини йўқотди. 2010 йилда “Барса”га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиш майдондаги энг ёмон тушларимдан бири. Мен кўп ўйин ўтказдим, кўплаб дербиларда иштирок этдим, лекин менимча, ҳеч қачон “Эл-Класико”га ўхшаган нарса энди қайтмайди”, - дея Ўзилнинг сўзларидан “Марcа” нашри иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил 21 ёшида “Вердер”дан 15 миллион евро эвазига “Реал”га ўтганди. Немис ярим ҳимоячиси Испанияда учта совринни қўлга киритди: чемпионат олтин медали (2012), кубок (2011) ва суперкубок (2012).

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Эл-Класико” аввалги шиддат ва ҳаяжонини йўқотган” | Zamon.uz