Расман: Ўзбекистонда вабо қайд этилмаган, аммо дунёда вазият тамоман бошқача
Жорий йил бошидан бери дунёнинг 26 давлатида ушбу касаллик қайд этилди.

Хорижга чиқувчилар нималарга эътибор қаратиши керак?
- Фақат ишончингиз комил бўлган овқатни истеъмол қилиш;
- фақат кафолатланган сув ва ичимликлар ичиш;
- гўшт, балиқ, денгиз маҳсулотларини термик ишловдан сўнг истеъмол қилиш;
- мева ва сабзавотларни ювгач, қайноқ сув билан чайиш;
- овқатланишдан олдин ҳар доим қўлни совун билан ювиш;
- сув ҳавзаларида чўмилишда оғиз бўшлиғига сув киришига йўл қўймаслик;
- турғун ва секин оқадиган сув ҳавзаларида чўмилмаслик;
- иложи борича маҳаллий умумий овқатланиш хизматларидан фойдаланмаслик.
2023 йил бошидан буён дунёнинг 26 давлатида вабо касаллиги қайд этилди, Ер юзида ушбу касалликнинг тарқалиш хавфи жуда юқори.







