Швеция тўпурари яна бир рекордни янгилади
Кеча жамоа Бельгияга қарши баҳс олиб борганди.

Златан Ибраҳимович Евро саралаш босқичи тарихидаги энг кекса футболчига айланди.
Швециялик ҳужумчи 41 ёшу 172 кунлик бўлганида, Бельгияга (0:3) қарши Евро-2024 саралаш ўйинининг 73-дақиқасида майдонга тушди. Златангача Евро саралаш тарихидаги энг кекса футболчи 1983 йилда 41 ёшу 3 ой бўлган Дино Зофф эди.
Эслатиб ўтамиз, миланлик клуби футболчиси Швеция терма жамоаси сафида 122 та ўйин ўтказган ва 62 та гол урган. У жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.







