Модрич «Реал»ни тарк этадими?
Футболчининг ўзи бунга жавоб берди.

Ярим ҳимоячи Лука Модрич «Реал»ни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
37 ёшни қаршилайдиган “Олтин тўп” соҳиби журналистларнинг саволига жавоб берар экан, мавсум якунида Мадрид клубини тарк этиб, собиқ жамоадоши Криштиану Роналду тўп тепаётган “Ан Наср”га ўтиши борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
“Менинг хоҳишим маълум — "Реал”да қолиш. Бунга ишонаман ва амалга ошишига умид қиламан. Қолган гаплар тахмин ва миш- миш холос.
100 марта такрорлайман: «Реал»да қолишимга ишонаман", — дейди футболчи Уэлсга қарши баҳс олидан ўтказилган матбуот анжуманида.








