Футболчилар билан келишолмаган Конте Лондон клубидан кетди
Жамоа расмий сайти бу ҳақда маълум қилган.

Италиялик мутахассис Антонио Конте энди “Тоттенҳем” бош мураббийи эмас, бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар берди.
“Биз бош мураббий Антонио Конте билан ҳамкорликни ўзаро келишув асосида тўхтатаётганимизни маълум қиламиз. Антонионинг клубдаги биринчи мавсумидаёқ Чемпионлар лигасига йўлланма олдик. Биз Антониога қўшган жамоа ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз. Кристиан Стеллини жамоани мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи, Раян Мейсон эса бош мураббий ёрдамчиси сифатида бошқаради” — дейилади клуб баёнатида.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенҳем” 28 турдан кейин 49 очко тўплаган ҳолда Премьер-лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб Чемпионлар лигаси ва Англия кубогидан чиқиб кетган. “Шпорлар” хўжайини Даниел Левининг сўзларига кўра, клубнинг асосий мақсади кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига чиқиш.







