энг долзарб

Президент ва бош вазирнинг гапи бир-бирига мос келмаяпти

Исроилда суд ислоҳоти масаласи сиёсий инқирозни келтириб чиқарди.

Президент ва бош вазирнинг гапи бир-бирига мос келмаяпти

 

Исроил президенти Исхаг Герцог ҳукуматни суд тизимини ислоҳ қилишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

 

“Исроил халқининг бирлиги номидан, масъулият номидан сизни қонунчилик жараёнини (ислоҳотнинг қабул қилиниши) тўхтатишга чақираман”, — деб ёзди давлат раҳбари Twitter'даги саҳифасида.

 

Президент янги норозилик намойишчилари ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар фонида мамлакатдаги ўта кескин ижтимоий-сиёсий вазиятни қайд этди.

 

"Миллатни чуқур ташвиш қамраб олди. Миллий хавфсизлик, иқтисодиёт, жамият — ҳамма нарса таҳдид остида", — дейди у.

 

Исроилда 26 март оқшомида бошланган спонтан норозилик намойишларига бош вазир Бенямин Нетаняху томонидан эълон қилинган Мудофаа вазири Ёав Галантнинг истеъфога чиқиши сабаб бўлди. У бир кун аввал шундай қарорга келган, Галант ҳукмрон коалиция томонидан илгари сурилаётган ва мухолифатнинг оммавий норозиликларига сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳотини тўхтатиб туриш тарафдори эканини очиқ айтди.

 

Ҳукумат мухолифлари фикрича, Олий суд ваколатларини чеклаш ва судьяларни танлашда ижро ҳокимиятига назорат беришни назарда тутувчи ислоҳот Исроил давлатчилигининг демократик асосларини бузади. Нетаняхунинг таъкидлашича, бу ислоҳот ҳокимиятнинг барча тармоқлари ваколатларини мувозанатлаштиради ва мамлакат сиёсий тизимини янада демократик қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Президент ва бош вазирнинг гапи бир-бирига мос келмаяпти | Zamon.uz