Спорт

Бугун умумий соврин жамғармаси 70 000 долларлик турнирга старт берилади

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган.

Бугун умумий соврин жамғармаси 70 000 долларлик турнирга старт берилади

 

Бугун Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида “ХВИИ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири бошланади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар қилди.

 

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган. Турнирнинг ўзи 9 турдан иборат бўлади. Халқаро мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

 

Шахматчилар икки гуруҳда баҳс олиб боришади. Чалленгерс гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилардан Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Ҳумоюн Бегмуратов бош соврин учун дона суришади.

 

Ушбу гуруҳда арманистонлик халқаро гроссмейстер Габриел Саргиссян (2628) биринчи рақам остида таснифланган.

 

Мастерс мусобақасида Александр Гришук (ФИДE, 2731), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2714), Шаҳрияр Мамадияров (Озарбайжон, 2703), Жорден Ван Форест (Нидерландия, 2682), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2662), Парҳам Мақсудлуу (Эрон, 2660), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2578), Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2577), Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2514), Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2513) иштирок этади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.