0

Африкада вабо кўпаймоқда — ЮНИСЕФ

Эпидемия қитъанинг шарқий ва жанубий мамлакатларида тез тарқалаётгани айтилди.

Африкада вабо кўпаймоқда — ЮНИСЕФ

 

БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ хулосасига кўра, Африкада вабо шиддат билан авж олмоқда, вазият хавотирли.

 

Тузилма мутасаддилари аниқлик киритишича, эпидемия қитъанинг шарқий ва жанубий мамлакатларида тез тарқаляпти. Юзага келган ҳолаn, айниқса, болалар учун жиддий хавф туғдирмоқда.

 

Хабарда эпидемиядан энг кўп зарар кўрган давлатлар сифатида Бурунди, Эфиопия, Кения, Малави, Мозамбик, Сомали, Жанубий Судан ва Танзания келтирилган.

 

"Вабо қашшоқлик ва можаро, шунингдек, сув тошқини, довул каби офатлар туфайли янада тез урчимоқда", — дейилади ЮНИCЕФ ҳисоботида.

 

Маълумотда ушбу хасталик вибрио бактериясидан келиб чиққани, озиқ-овқат ва сув орқали юқиши қайд этилган. Бунда бемор оғир диареяга учраб, сувсизланиш ҳолатини бошидан кечиради. Чора кўрилмаса, касаллик ўлимга олиб келади. Тоза сувга эҳтиёжни қондирмаслик, вақтида ва самарали даволаниш имкони йўқлиги инфекция тез тарқалиши ва ўлим хавфи эҳтимолини оширади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"