энг долзарб

The Guardian: Песков Украина можароси узоқ давом этишидан огоҳлантирди

Путиннинг матбуот котиби зиёфатлардан бирида Россия сиёсий ва маданият элитасига уруш узоққа чўзилишини айтган  бўлиши мумкин.

The Guardian: Песков Украина можароси узоқ давом этишидан огоҳлантирди

 

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик маданият  ва сиёсий арбобларни уруш узоққа чўзилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Guardian мақоласида сўз боради.

 

Мақолада Владимир Путин РФни Ғарб билан  “чексиз урушга қай тариқа тайёрлаётгани” таҳлил қилинган. Нашр манбаларига кўра, Кремль вакили 2022 йил декабри охирида олий мартабали амалдор уйида ташкил этилган кечки овқат вақтида можаро узоқ давом этишини айтган.

 

“Сиз мени нимадир дейишимни кутяпсиз. Ҳаммаси янада оғирлашади. Бу жуда-жуда узоқ бўлади”, – деган жаноб Песков йиғилганларга.

 

Қайд этилишича, йиғилганларнинг айримлари тинчлик ва одатий ҳаётга тезроқ қайтишни ўзида акс эттирган қадаҳ сўзларини айтган. Бунга Путиннинг матбуот котиби юқоридаги гаплар билан жавоб берган.

 

Қайд этилишича, унинг сўзлари меҳмонларнинг кайфиятини бузган. Уларнинг аксарияти хусусий суҳбатларда урушга қарши чиққан.

 

“Унинг нутқини эшитиш ёқимсиз бўлди. У уруш биз билан узоқ вақт бирга қолишидан ва бунга тайёр бўлишимиз кераклигидан огоҳлантиргани аниқ эди”, – деб фикрлари билан бўлишган The Guardian суҳбатдошларидан бири.

 

Песков ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермади.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

The Guardian: Песков Украина можароси узоқ давом этишидан огоҳлантирди | Zamon.uz