Биелса Уругвай терма жамоасини бошқариши мумкин
Музокаралар бошланган.

Марсело Биелса Уругвай терма жамоасини бошқаришга яқин турибди. “TyC Sports” журналисти Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, аргентиналик мураббий ва Уругвай футбол федерацияси ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.
Манбага кўра, Биелса билан шартнома ЖЧ-2026 саралаш босқичи якунига қадар имзоланиши мумкин, уни узайтириш имконияти мавжуд бўлади.
67 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Лидс” бўлиб, у ерни 2022 йилнинг февралида тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвайнинг ҳозирги бош мураббийи Марсело Броли бўлиб, у жамоани ЖЧ-2022 плей-офф босқичига олиб чиқа олмаган Диего Алонсонинг ўрнини эгаллаганди.







