Гвардиоланинг ўрнига ўринбосар топилди
Мураббий мавсум охирида лавозимидан четлатилиши мумкин.

“Манчестер Сити” клуби испаниялик мутахассис Луис Энрикени Пеп Гвардиола кетишга қарор қилган тақдирда жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг “Гоал” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Хосеп Гвардиола жорий мавсум охирида “Манчестер Сити”даги мураббийлик лавозимини тарк этиши мумкин. Пеп 2016 йилдан буён жамоани бошқариб келади ва келаси ёзда таътилга чиқиши мумкин. Шундан сўнг клуб раҳбариятига тажрибали янги мураббий керак бўлади.







