Неймар онлайн қиморда ютқазиб қўйди
Жароҳат олиб, мавсум охиригача дам олган футболчи икки соат давом этган қимор ўйинида 1 миллион евродан кўпроқ пул йўқотди.

Машҳур бразилиялик, ПСЖ клуби ҳужумчиси, покерга бўлган муҳаббати билан танилган Неймар 29 март куни онлайн қимор ўйнаб, 1 миллион евро ютқазди. Бу ҳақда championat.com хабар берди.
Жароҳат олиб, мавсум охиригача дам олган 31 ёшли футболчи икки соат давом этган қимор ўйинида 1 миллион евродан кўпроқ пул йўқотди.
Неймар тез-тез покер турнирларида қатнашади ва бу карта ўйинидаги кўплаб тадбирларнинг қиёфаси сифатида ҳам кўрилади.
Ҳозирда бразилиялик футболчи тиззасига қилинган операциядан тузалмоқда. Мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги ва кейинги мавсум учун машғулотларни бошлаши аниқ.
Жорий мавсумдаги 29 учрашувда Неймар 18 марта гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Ҳужумчи ва ПСЖ ўртасидаги шартнома 2025 йилда якунига этади.







