Ўзбекистон

Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади

МДҲ бош котиби Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия вазирлари учрашуви ўтказилишини маълум қилди.

Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади

 

Cамарқанд шаҳрида 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.

 

14 апрель куни Самарқандда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унинг арафасида Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

 

“Унда Афғонистонга чегарадош давлатлар вакиллари, менинг билишимча, Хитой Халқ Республикаси ва Покистон ташқи ишлар вазирлари сингари муҳим вазирлар ҳам қатнашади”, — деди Лебедев.

 

Лебедев бўлажак МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашига тўхталиб, аксарият Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Самарқанддаги тадбирда қатнашишларини тасдиқлаганини қайд этди.

 

“Ўзбекистон томони ҳам йиғилишни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди”, — деди МДҲ бош котиби.

 

Унинг аниқлик киритишича, йиғилиш кун тартибидан анъанавий тарзда 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ТИВлараро маслаҳатлашувлари якунлари ҳамда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишга доир масалалар ўрин олган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.