Дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийлари
Биринчи ўринга жойлашган мураббий Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмаган.

Франциянинг “L'Equie” нашри энг юқори маош олувчи мураббийлар рейтингини эълон қилди. Премьер-лиганинг учта мураббийи бирданига кучли бешликдан жой олди, аргентиналик мураббий эса Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаган бўлишига қарамай, катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Энг кўп маош оладиган мураббийлар ўнлигига яна кимлар киргани ҳақида қуйида билиб олишингиз мумкин.
Хаби Алонсо, "Байер", йилига 5 миллион евро
Собиқ испаниялик футболчи 2022 йилнинг октабр ойида Леверкузеннинг “Байер” клубини бошқарганди. Унинг қўл остида немис клуби яхши ўйин кўрсатмоқда. Клуб Европа лигасининг чорак финалига чиқди, чемпионатда еврокубокларга чиқиш учун курашмоқда. Ҳозир жамоа саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. 24 учрашувдан 13 тасида ғалаба қозонган. Сўнгги ўйинда “Байер” ўз майдонида “Бавария”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Немислар Европа лигасининг чорак финали йўлида “Монако” ва “Ференсварос”ни турнирдан чиқариб юборди. Испаниялик мураббийнинг “Байер” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Алонсо Бундеслигада Хосеп Гвардиоладан кейин иккинчи испаниялик мураббийга айланди. Кўпгина манбаларга кўра, “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимига ўзининг собиқ футболчисини кўриб чиқмоқда.
Жозе Моуриньо, “Рома”, йилига 9,2 миллион евро
Тажрибали мураббий 2021 йилнинг ёзида “Рома”ни қабул қилди ва биринчи мавсумида Конференция лигасида ғолиб чиқди. Шу тариқа Моуриньо Европанинг учта йирик мусобақаларида – Чемпионлар Лигаси (“Порту” ва “Интер” билан), Европа Лигаси (“Манчестер Юнайтед” билан) ва Конференция лигасида ғалаба қозонган биринчи мураббийга айланди. 2021/2022 йилги мавсумда Рома А Cерияда олтинчи ўринни эгаллади ва бу мавсумда эса “Лацио”, “Интер” ва “Милан” билан иккинчи ўрин учун курашмоқда. Европа Лигасида Италия жамоаси “Залсбург” ва “Реал Соседад”ни плей-оффдан чиқариб юборди. Энди клуб ўтган мавсумда Конференция лигаси финалида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Фееноорд” билан чорак финалда ўйнайди. Жозенинг “Рома” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Нуфузли инсайдер Педро Алмейданинг сўзларига кўра, “ПСЖ” Моуриньони тайинлаш борасида жиддий ўйламоқда.
Симоне Индзаги, “Интер”, йилига 10 миллион евро
“Интер”даги бир ярим йил давомида италиялик мураббий катта совринларни қўлга киритди. Бир марта Италия кубоги ва икки марта мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди. Чемпионлар лигасидаги натижаларга келсак, ўтган мавсумда Индзаги бошчилигидаги милан клуби 1/8 финалда Ливерпулга мағлуб бўлди. Жамоа бу йилги мавсумда чорак финалга йўл олди, ушбу босқичда клуб “Бенфика” билан билан баҳс олиб боради. А Cерияда Симоне жамоаси учинчи ўринда бормоқда. Мураббийнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Карло Анчелотти, “Реал”, йилига 11 миллион евро
Италиялик мураббийнинг “Реал Мадрид”га иккинчи келиши ҳам биринчиси каби муваффақиятли бўлди. 2021 йилда у Мадридга чемпионлик, мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, UEFА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабани олиб келди. Жорий мавсумда “Реал Мадрид” чемпионлик, Чемпионлар лигаси (чорак финалда “Челси”га қарши ўйин) ва Испания кубоги (“Барселона” билан ярим финал)да курашни давом эттирмоқда. Анчелотти муваффақияти ва унинг 2024 йил ёзига қадар бўлган шартномасига қарамай, клуб фаол равишда унинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда.
Томас Тухел, “Бавария”, йилига 12 миллион евро
Тухел “Бавария” билан яқинда шартнома имзоланди. Унинг ишига энди баҳо бериш имконияти мавжуд бўлади. Немис клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси билан чемпионлик учун курашмоқда, Германия кубоги чорак финалида “Фрайбург” ва Чемпионлар лигасининг кейинги босқичида “Манчестер Сити” билан ўйнайди. “Бавария” немис мураббийи билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Массимилиано Аллегри, Ювентус, йилига 12,8 миллион евро
“Ювентус”га иккинчи бор келганида, италиялик мураббий ҳали ҳеч нарса ютмади. Унинг қўл остида Турин клуби ўтган мавсумда Италия кубоги ва Суперкубоги финалида “Интер”га мағлуб бўлган. “Вилярреал”га учралган мағлубият сабаб 1/8 финалда Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганди. Энди “Ювентус” мамлакат кубогида “Интер” билан ўйнайди. Европа лигасида “Спортинг” билан чорак финалда тўқнаш келади. Иккала турнирда ҳам Аллегри жамоасида соврин учун имкониятлар мавжуд. Истеъфо ҳақида гап йўқ. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Грем Поттер, Челси, йилига 13,5 миллион евро
“Челси”даги биринчи мавсумида Грем Поттер бирорта ҳам соврин ютмаслик хавфи остида. Унинг жамоаси Англия Кубоги ва Лига Кубогида “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди. Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Реал”га қарши баҳс олиб боради. Чемпионатда эса клуб 10-ўринни эгаллаб турибди. Поттер қўл остида “Челси” 30 та ўйиндан атиги 12 тасида ғалаба қозонган. Унинг “Челси” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Юрген Клопп, Ливерпул, йилига 17,8 миллион евро
Немис мураббийи “Ливерпул” билан барча унвонларни қўлга киритди. Буларга Премьер-лига, Англия кубоги, Англия Суперкубоги, Лига кубоги, Чемпионлар лигаси, UEFА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати киради. Шу билан бирга, Юрген Клопп Чемпионлар лигаси финалида мерсисайдликлар билан уч марта ўйнаган. Бу мавсумда “Ливерпул” ҳар доимгидек ёмон ўйин кўрсатмоқда. Лига кубогида “Манчестер Сити”, Англия кубогида “Брайтон” ва Чемпионлар лигасида “Реал”га мағлуб бўлди. Бундан ташқари, Клопп жамоаси Премьер-лигада олтинчи ўринда ва кучли тўртликдан 7 очко ортда қолмоқда.
Хосеп Гвардиола, Манчестер Сити, йилига 22,4 млн евро
Испаниялик мураббий “Манчестер Сити” билан 21 соврин ютган, аммо ҳеч қачон шаҳарликлар билан Чемпионлар лигасига ғалаба қозонмаган. Жорий мавсумда Гвардиола жамоага учта кубок олиб келиши мумкин: бунинг учун Премьер-лигада “Арсенал”га қарши чемпионлик учун курашда, Англия кубоги (“Шеффилд Юнайтед” билан ярим финал) ва Чемпионлар лигаси (“Бавария” билан чорак финал)да ғалаба қозониш керак. Пепнинг “Ман Сити” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Диего Симеоне, “Атлетико”, йилига 34 миллион евро
11 йил давомида Симеоне “Атлетико”ни энг юқори поғонага олиб чиқди, ва муддат ичида саккизта совринни қўлга киритди. Айни вақтда раҳбарият аргентиналик мураббийни истеъфога чиқариш ниятида эмас. Яқинда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси Диегони тарихдаги энг яхши мураббийлар рўйхатида саккизинчи ўринга қўйди. 52 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.







