“Барселона” чемпионлик сари дадил қадам ташлади
Клуб “Реал”ни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда.

Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган “Элче” - “Барселона” ўйини бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда каталонияликлар мезбонларни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди.
Дастлаб Левандовски 20-дақиқада ҳисобни очди. 56-дақиқада Торресни пасини Фати голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай Левандовски иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 70-дақиқада Ферран ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
3 очкони қўлга киритган “Барселона” турнир жадвалида “Реал”дан 15 очкога олдинлаб кетди.








