Нагелсманнинг агентлари “Бавария”дан норози
Улар клубни мураббий истеъфоси ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаганликда айблади.

“Бавария”нинг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагелсманнинг вакиллари клуб бош директори Оливер Каннинг мутахассисга уни ишдан бўшатиш қарори ҳақида асосий оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ёзишни бошлашдан аввал хабардор қилингани ҳақидаги сўзларини рад этишмоқда. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар бермоқда.
Нагелсманнинг агенти матбуотда ишдан бўшатилгани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганида, “Бавария” мураббий билан боғланишга уринмаганини айтди. Юулианнинг вакиллари биринчи бўлиб клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич билан боғланишди.
Юлиан Нагелсман Грем Поттер ишдан бўшатилганидан кейин “Челси” бош мураббийи лавозимига асосий номзод экани аввалроқ хабар қилинганди. “Бавария” бош мураббийи лавозимини, яқинда Нагелсманнинг истеъфосидан сўнг, Томас Тухел эгаллади.







