“Истеъфодан қўрқишнинг ҳожати йўқ”
Клопп "Ливерпул" жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп жамоадан кетиши мумкинлиги билан боғлиқ саволга жавоб берди.
“Истеъфодан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Мен фойдали мураббий бўлиш учун келгандим. Зиммамга юклатилган ишни бажаряпман. Сўнгги бир неча йил ичида содир бўлган омадли воқеалар туфайли ҳали ҳам шу ерда эканлигимни биламан. Бу ҳақиқат менга ёқмайди ва кўп жиҳатдан бунга таянишим керак. Кетаманми ёки йўқ, буни келажакда билиб оласиз”, — дея Клоппнинг сўзларидан “Daily Mail” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп 2015 йилдан бери “Ливерпул”ни бошқариб келади. Мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.







