Месси “ПСЖ”дан кетишга яқин турибди
Футболчининг агенти клуб раҳбарияти билан музокара ўтказмоқда.

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси жорий мавсум охирида парижликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “L'Équipe” нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, аргентиналик футболчи маошини қисқартиришга рози бўлсагина парижликлар таркибида қолади. Қайд этилишича, Мессининг отаси ва “ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфи шартномани узайтириш шартлари бўйича келишиб олишга ҳаракат қилган, бироқ ҳар сафар бу қийинлашиб бормоқда. Хабарга кўра, Месси “Барселона”га қайтиш вариантига қизиқмоқда, бироқ айни пайтда Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи бўйича “ПСЖ”га расмий таклиф билан чиққани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсумда “ПСЖ” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.







