Спорт

Профессионал боксчиларимиз АҚШда жанг ўтказади

Мелиқўзиев реванш жангига иштирок этади.

Профессионал боксчиларимиз АҚШда жанг ўтказади

 

Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиевни бундан икки йил муқаддам кутилмаган тарзда мағлубиятга учратган мексикалик Габриел Росадо яна ҳамюртимиз билан жанг ўтказади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бектемир Мелиқўзиев — Габриел Росадонинг реванш жанги жорий йил 22 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рўй беришини маълум қилди. Маълумот учун, профессионал бокснинг энг ўрта вазн тоифасида 12 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалабага эришган Мелиқўзиев ягона мағлубиятини айнан Росадодан қабул қилиб олганди. 

 

“Premier Boxing Championship” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшомининг марказий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Жервонта Девис — Раян Гарция ўртасида ўтади.

 

Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангини жорий йил 29 январь куни америкалик Улисес Серрага қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучган. Росадо эса охирги учта жангида рингни боши эгик ҳолатда тарк этган. 

 

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев жангига қадар профессионал боксчиларимиздан иккинчи энг енгил вазнда WBА ва IBF йўналишларида жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ва энг ярим ўрта вазнда жанг олиб бораётган Исроил Мадримов 9 апрель тонгида Сан-Антонио (АҚШ)да рингга кўтарилади. Аҳмадалиев IBF йўналишида филиппинлик Марлон Тапалесга, Мадримов эса америкалик Рафаэл Игбоквега қарши баҳс олиб боради.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Профессионал боксчиларимиз АҚШда жанг ўтказади | Zamon.uz