Зидан “ПСЖ”га келса, жамоа Неймар билан хайрлашади
Парижликлар франциялик мураббий билан шартнома имзоласа кўплаб ўзгаришларга дуч келади.

“ПСЖ” бош мураббийи лавозимига Зинедин Зиданнинг тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри маълум қилди. 2021 йилдан бери ишсиз бўлган Зидан келаси ёзда мураббийликка қайтмоқчи. Вариантлардан бири мутахассисни “Реал Мадрид”га қайтариш. Зинедин ҳамон “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес билан яхши муносабатда. Яна бир вариант - мураббий ўтган ёзда у билан музокаралар олиб борган “ПСЖ”ни бошқариш. Агар Зидан билан шартнома имзоланса, клуб кўплаб ўзгаришларига дуч келади, жумладан, бразилиялик ҳужумчи Неймар билан хайрлашади.
Қайд этилишича, Зидан аввалроқ Франция терма жамоасини бошқариши мумкин эди, бироқ Франция футболи раҳбарияти Дешам билан шартномани узайтиришга қарор қилган.







