Моуриньо “Челси”га қайтиши мумкин
Мухлислар ҳам шуни хоҳламоқда.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг “Челси” клубига қайтиши мумкин.
“Челси” португалиялик собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо номзодини кўриб чиқмоқда. Клуб 60 ёшли мутахассиснинг ҳали ҳам Лондонда уйи борлигини билади ва кўплаб мухлислар у ҳақида илиқлик билан гапиришади, бу эса унинг қайтишига асосий сабаб бўлиши мумкин. “Челси” тажрибали, дунёга машҳур мураббий жамоани бошқаришини истайди ва Моуриньо бу таърифга жуда мос келади, дея хабар беради “Скй Спортс” нашри.
Жозе Моуриньо “Челси”да 2004-2007 ва 2013-2015 йилларда ишлаган. Лондон клуби бошчилигида у саккизта совринни қўлга киритган.
Португалияликнинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.







