“ПСЖ” янги бош мураббий изламоқда
Мураббийликка бир қатор номзодлар бор.

“РМC Спорт” хабарига кўра, парижликлар Кристоф Галтиер билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаяпти. Клуб бир овоздан Зинедин Зиданни ажойиб номзод деб ҳисоблайди, аммо у билан келишиш қийин бўлади.
Юлиан Нагелсманн номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. Агар у ёзгача ишга жойлашмаса, парижликлар у билан боғланишлари мумкин, аммо ҳозирча бу содир бўлгани йўқ.
Тажрибали мураббийлар орасида Антонио Конте, Луис Энрике ва ҳозирда “Рома”ни бошқараётган Жозе Моуриньолар ҳам бор. Бу мураббийлар ҳам мавсум якунига қадар клубда пайдо бўлишлари даргумон.







