Спорт

Бир чоракда 172 соврин

Бугун – Тараққиёт ва тинчлик йўлида халқаро спорт куни.

Бир чоракда 172 соврин

 

Спортни тинчлик элчиси, деб аташ азалдан таомилга айланган. Унинг ёнига тараққиёт тушунчасининг қўшилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Шу боис, жаҳонда 6 апрель Тараққиёт ва тинчлик йўлида халқаро спорт куни сифатида кенг нишонланади. Кейинги йилларда мамлакатимизда спортга эътибор ҳар қачонгидан кучайиб бормоқда. Унинг нафақат жаҳон миқёсида мамлакатимиз нуфузини ошириш, балки кундалик ҳаётимизда соғлом турмуш тарзи сифатидаги ўрни ҳам тобора кенгайиб боряпти.Спортнинг кўплаб турлари бўйича юксак натижаларга эришиляпти.

 

Буни айни пайтда Республика "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятида ҳам яққол кўриш мумкин.

 

— Айни пайтда "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида 10 номдаги тўгаракда жами 23 минг 883 нафар ўғил-қиз турли спорт турлари бўйича машғулот олиб боряпти, - дейди Республика “Баркамол авлод” мактаби директори Севара Маҳмудова. — Энг муҳими сўнгги йилларда ўқувчиларимиз спортнинг, айниқса, таэквондо, каратэ, стол тенниси ва мини футбол тури бўйича ҳам халқаро, ҳам мамлакатимиз миқёсида катта ютуқларни қўлга киритяпти. Масалан, шу йилнинг биринчи чорагидаёқ жами 172 нафар, шундан 37 нафар ўқувчиимз халқаро, 135 нафари эса Ўзбекистонда бўлиб ўтган мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди. Буни, ўз навбатида, мамлакатимизда спортга бўлган эътиборнинг ёрқин натижаси, деб аташ мумкин.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бир чоракда 172 соврин | Zamon.uz