“Барса” бу трансферни қабул қилишга тайёр”
Хави ва Лионел Месси ўртасидаги музокаралар тафсилотлари маълум бўлди.

Журналист Гилем Балагуэ “Барселона” бош мураббийи Хави ва “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси ўртасидаги музокаралар тафсилотларини ошкор қилди.
“Месси ва Лапорта гаплашмади, аммо “Барселона” бу трансферни қабул қилишга тайёрлиги аниқ. У Мессидан фойдаланишнинг турли йўлларини ўйлаб топган ва ҳар сафар Лео бу ҳақда эшитганида унинг истаклари яна бир карра ортмоқда”, — дея иқтибос келтирди “BBC” журналисти.
Олдинроқ аргентиналик ҳужумчи “ПСЖ” билан янги шартномадан бош тортгани ва “Барселона”га ўтишга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.







