“Милан” Ибраҳимович билан шартномани узайтирмайди
Бунга футболчининг жароҳатлари сабаб бўлмоқда.

Италиянинг “Милан” клуби Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Фоотмерcато” нашри хабар бермоқда.
41 ёшли Ибраҳимович бу мавсумда миланликлар сафида бор йўғи тўртта ўйинда майдонга тушди, чунки у аввалроқ жароҳат олганди. Ҳужумчи бор-йўғи 144 дақиқани майдонда ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович “Милан”да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчи “россонери” клубига 2022 йилда Италия чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритишига ёрдам берди. Швециялик ҳужумчининг Милан клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида якунига етади. Ибраҳимович “Милан”ни тарк этса, профессионал футболчилик фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум.







