“Мухлисларга мавсумнинг қолган қисми учун барқарор режани тақдим этмоқчимиз”
“Челси” эгалари Лемпарднинг бош мураббий этиб тайинланишини тушунтирди.

“Челси” хўжайинлари Тодд Боули ва Бедад Эгбали мутахассис Френк Лемпардни клубга янги бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида гапирди.
“Биз Френкни “Стемфорд Бриж”да кутиб олишдан хурсандмиз. Франк Премьер-лига Шон-шараф зали аъзоси ва “Челси” афсонаси. Доимий бош мураббийни излашда давом этар эканмиз, клуб ва мухлисларимизга мавсумнинг қолган қисми учун аниқ ва барқарор режани тақдим этмоқчимиз. Биз муваффақиятга эришишнинг барча имкониятларини таъминлашни хоҳлаймиз ва Франк бизни маррага олиб бориш учун зарур бўлган барча хусусият ва фазилатларга эга. Шанба куни бизни “Вулверхемптон”га қарши муҳим ўйин кутиб турибди, кейин эса бор эътиборимизни Мадриддаги Чемпионлар лигаси чорак финалига қаратамиз. Биз қолган барча ўйинларда энг яхши натижага эришиш учун Франкни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, — дейилади Лондон клуби расмий сайтида.
Аввалроқ “Челси” Лемпардни жорий мавсум охиригача бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилган эди. 2 апрель куни клуб сентябрдан бери жамоани бошқариб келган Грем Поттерни истеъфога чиқарганди.







