Президент аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунга имзо чекди
"Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман!" — Саида Мирзиёева.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади.
Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиани зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақирди:
"Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.
Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!", — дейди Саида Мирзиёева.







