“Бавария” 8 йилдан бери илк бор плей-оффда мағлуб бўлди
Жамоа кеча инглиз жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

“Бавария” 2015 йилдан бери илк марта Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида мағлуб бўлди.
UEFА расмий сайти хабарига кўра, турнирнинг ушбу босқичида “Бавария” охирги марта 2015 йилнинг май ойида “Барселона” билан ярим финалда ўйнаганида худди шундай ҳисобда мағлуб бўлганди. Қолаверса, “Манчестер Сити” “Бавария”га 2017 йил сентябрь ойидан бери Чемпионлар Лигасидаги энг йирик мағлубиятини келтирди. Кейин худди шундай ҳисобда мюнхенликлар гуруҳ босқичида “ПСЖ”га имкониятни бой беришди.
Эслатиб ўтамиз, кеча UEFА Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми 1/4 финалининг биринчи ўйини бўлиб ўтди ва унда “Манчестер Сити” ва “Бавария” ўзаро тўқнаш келди. Ўйин 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг, 19 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.







