“Кеча тушунарсиз воқеа юз берди”
Магуайр “Севиля”га қарши ўйин ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Гарри Магуайр “Севиля”га қарши Европа лигасининг биринчи чорак финал ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Менимча, биз етарлича яхши ҳимояландик ва характер кўрсатдик. Жамоамиз ижобий натижага эришадигандек туюлди, аммо кейин тушунарсиз воқеа юз берди ва учрашув дуранг билан якунланди. Аммо ҳеч нарса йўқотмадик. Ҳаммаси келаси ҳафтада ҳал қилинади”, — дея Магуайрнинг сўзларидан UEFА расмий сайти иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Магуайр 2019 йилдан буён “Манчестер Юнайтед”да тўп суради. Англиялик ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилнинг ёзида якунига етади.







