"Кейинги мавсумда "Реал"да қолишимга ишончим комил"
Анчелотти "Реал"даги кейинги фаолияти ҳақида гапирди.

Карло Анчелотти кейинги мавсумда ҳам "Реал"да қолишига умид билдирди.
Италиялик мураббийнинг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган бўлса-да, Анчелотти Мадридни тарк этиб, Бразилия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.
"Клуб билан амалдаги шартномамизни ҳурмат қилишимизга ишончим комил. Флорентино Перес қолишимни хоҳлайдими? Ҳа, менимча у ҳам жамоада қолишимни истайди. Чунки у ҳар доим менга нисбатан яхши ва ҳурмат билан муносабатда бўлган. Кейинги мавсумда ҳам Мадридда бўлишимга шубҳа қилмайман", - дейди италиялик мураббий.
Маълумот учун, Анчелотти 2021 йилда клубга қайтиб, ўтган мавсумларда жамоа билан Ла Лига, Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубогида зафар қучди.







