“ПСЖ” етти нафар футболчиси билан хайрлашади
Улар орасида Серхио Рамос ҳам бор.

Парижликлар футбол маслаҳатчиси Луис Кампос Париж жамоасига умидларни оқламайдиган футболчиларга тоқат қилмаслигини айтди. Бу ҳақда “Ле Парисен” нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “ПСЖ” бундай футболчиларни трансфер рўйхатига киритади ёки улар билан шартномани узайтирмайди. Парижликлар сафидан ажралиши мумкин бўлган футболчилар орасида ярим ҳимоячилар Витиня, Ренату Санчес, Фабиан Руис ва Карлос Солер, ҳимоячилар Хуан Бернат ва Серхио Рамос, ҳужумчи Уго Экитике бор.







