Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги энг эсда қоларли камбеклар
Zamon.uz энг қизиқарли ўтган баҳсларни тақдим этади.

Бугун Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Биз ҳозир ушбу мусобақа плей-офф босқичидаги энг ажойиб камбекларни эслаймиз.
2018/2019 йилги мавсум, ярим финал.
“Барселона” 3:0 “Ливерпул”;
“Ливерпул” 4:0 “Барселона”.
Биринчи ўйинда каталонияликлар Лионел Мессининг дубли эвазига рақибни ишончли тарзда мағлуб этишди. Шундан сўнг кўплаб мутахассислар “Барса”ни муддатидан аввал финалга йўл олишди дея гапиришди. Аммо улар хато қилишганди. “Ливерпул” жавоб ўйинида жароҳат олган Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирминосиз иштирок этади. Бироқ, жамоанинг таркибида бошқа қаҳрамонлар ҳам бор эди. Дастлабки дақиқаларда Дивок Ориги ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг дарҳол Жоржинё Вейналдум дубл қайд этди. Финалга чиқиш имкониятини жиддий ошириш учун “Барса”га атиги битта гол уриш кифоя эди, аммо улар бу вазифани уддалай олишмади. Ва якунда жамоа турнирни тарк этди. Финалда “Ливерпул” “Тоттенҳем”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди.
Мавсум-2016/2017, 1/8 финал.
“ПСЖ” – “Барселона” - 4:0;
“Барселона” – “ПСЖ” - 6:1.
“Барселона” Чемпионлар лигаси тарихида биринчи ўйинда тўртта гол фарқи билан мағлуб бўлиб, кейинги баҳсда плей-офф босқичига йўл олган биринчи жамоа ҳисобланади. Париждаги даҳшатли ўйиндан сўнг, умумий муваффақиятга фақат каталонияликларнинг энг содиқ мухлислари ишонишди. “Барса” бош мураббийи Луис Энрике ҳам бу мўъжизадан умид қилди: “Агар парижликлар тўртта гол ура олсалар, биз олтита гол уришимиз мумкин”, — деганди испаниялик мураббий жавоб ўйини олдидан. Лекин, Энрике жамоаси қийин вазифани барибир уддасидан чиқди. Луис Суареснинг дастлабки голи “Барселона” мухлисларига ишонч бағишлади, иккинчи бўлим бошида эса мезбонлар учта тўп фарқи билан олдинда бораётганди. Парижликлар Эдинсон Каванининг саъй-ҳаракатлари билан яна битта гол киритишга муваффақ бўлди. Кейин эса интрига якунлангандек бўлди. Бироқ, 88-дан 90+5-дақиқага қадар Неймар дублга эришди. Кейин эса Серхи Роберто гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ “Барса” кейинги босқичда юришини тўхтатди. “Ювентус” жамоани мағлуб этди. Баҳсда каталонияликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди, “Камп Ноу”да эса мухлислар гол кўришмади.
Мавсум-2017/2018, 1/4 финал.
“Барселона” 4:1 “Рома”;
“Рома” 3:0 “Барселона”.
“Барселона” учун яна бир эпик воқеа. Ўша баҳсда каталонияликлар Римга жиддий устунлик билан етиб келишди. Бироқ, 90 дақиқадан сўнг улар буни қўлдан бой беришди. “Рома” ўйинда тезда ҳисобни очди. Эдин Жеко дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда гол киритди. Танаффусдан сўнг босниялик футболчи пенальти ишлаб олди (Жерард Пике қўполлик қилди), уни Даниеле Де Росси голга айлантирди. Қизиғи шундаки, биринчи ўйинда Де Росси ва Манолас ўз дарвозаларига гол уришган, аммо жавоб ўйинида ўзларини кўрсатишди. “Рома” тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Ҳамда у ерда “Ливерпул” билан кураш олиб борди. Бу босқичнинг биринчи ўйинида Италия клуби 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, жавоб учрашувида 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Мавсум-2018/2019, 1/8 финал.
“Манчестер Юнайтед” 0:2 “ПСЖ”;
“ПСЖ” 1:3 “Манчестер Юнайтед”.
2019 йилнинг баҳори Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги ўйинлар жуда қизиқарли бўлди. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида мағлуб бўлди, аммо сўнгги ғалабага ишонган ҳолда Парижга йўл олди. Айтганча, сер Алекс Фергюсон ҳам жамоа билан бир самолётда учган. Танаффусга қадар меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишаётганди ва голлардан бири Жанлуижи Буффоннинг хатоси натижаси бўлди.
“Албатта, бу жуда қийин бўлади”, - деганди Манчестер Юнайтед бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер ўйин олдидан. Якунда бош ҳакам Дамир Скомина аввалига “Манчестер Юнайтед” фойдасига бурчак зарбаси белгилади. Кейинчалик қўшиб берилган вақтда Маркус Решфорд пенальтини голга айлантирди. Голдан сўнг жамоалар яна олти дақиқа ўйнашди, бироқ “ПСЖ” учун бу етарлича вақт бўлмади. Чорак финалда “Манчестер Юнайтед” “Барселона”га ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
Мавсум-2018/2019, 1/8 финал.
“Атлетико” 2:0 “Ювентус”;
“Ювентус” 3:0 “Атлетико”.
Мадриддаги биринчи ўйин тенг курашлар остида кечган бўлсада, якунда мезбонлар ҳимоячиларнинг голлари эвазига ғалабани тортиб олишди. Дастлаб Хосе Мария Хименес, кейин эса Диего Годин гол урди. Туринда юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўйини жамоасини ғалаба сари етаклади. Португалиялик футболчи Италиядаги илк мавсумидаёқ жамоасини том маънода чорак финалга олиб чиқди. Криштиану ўйинда иккита гол урди ва сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирди. Бунгача Роналду “Реал Мадрид” билан Чемпионлар лигасида “Атлетико Мадрид”ни уч марта мағлуб этганди ва 2019 йилда у буни тўртинчи марта амалга оширди. Бироқ ўша йили “Ювентус” узоққа бормади. Жамоа чорак финалда “Аякс”га имкониятни бой берди.
Мавсум-2015/2016, 1/4 финал.
“Волфсбург” 2:0 “Реал Мадрид”;
“Реал Мадрид” 3:0 “Волфсбург”.
2019 йилда Роналду “Ювентус”ни Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига олиб чиққанди, уч йил аввал эса португалиялик “Реал”га худди шундай вазиятда ёрдам берган. Бу сафар жамоа ярим финал остонасида эди ва испан клуби Германиядаги биринчи ўйинни омадсиз ўтказади. Мадридда Криштиану дарҳол ишга киришди ва 17-дақиқага келиб рақибини икки марта хафа қилди. Танаффусдан сўнг “Реал Мадрид” анча эҳтиёткор ўйнади. 77-дақиқада Роналду ўзининг навбатдаги имкониятидан фойдаланди. У “Волфсбург”га жарима зарбасидан гол киритди. Шу тариқа “Реал Мадрид” ярим финалга йўл олди, ва у ерда “Манчестер Сити”ни мағлуб этди.







