“Бавария” президенти истеъфога чиқарилиши мумкин
Айни вақтда мутахассиснинг келажаги муҳокама қилинмоқда.

“Бавария” раҳбари Оливер Кан клубдан ҳайдалиши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
53 ёшли функционер 2021 йил июлидан буён ўз лавозимида ишлаб келмоқда. Кан 2020 йилда “Бавария”да дастлаб клуб директорлар кенгашига қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида мюнхенликлар бош мураббий Юлин Нагелсманни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Томас Тухелни тайинлаган эди. Шундан сўнг “Бавария” Германия кубоги ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Бундеслигада эса клуб Дортмунднинг “Боруссия” клубидан икки очко фарқ билан биринчи ўринда бормоқда.







