“Реал” Бензема ва Кроос билан шартномани узайтирди
Барча керакли ҳужжатлар тўлдирилган.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, германиялик яримҳимоячи аллақачон клуб билан янги битим имзолаган. Барча керакли ҳужжатлар тўлдирилган. Шартнома 2024 йилнинг июнигача амал қилади. “AS”нинг ёзишича, франциялик форвард билан янги битим ҳам 2024 йилгача амал қилади. Бунда “Олтин тўп” соҳиби билан келишувни автоматик тарзда бир йилга узайтириш бўйича банд фаоллаштирилган. Мадрид клубига бир йилдан кейин “Палмейрас”дан ёш бразилиялик ҳужумчи Эндрик қўшилишини ҳам инобатга олди. 33 ёшли Кроос 2014 йилдан буён Ла Лига клубида тўп тепмоқда. У бу мавсумда чемпионатда 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. 35 ёшли Бензема эса 2009 йилдан бери “Реал”да ўйнайди. У бу мавсумда Ла Лигада 19 та беллашувда 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.







