Жаҳон

Хитой дунёнинг янги ҳакамими?

Ўтган ойда Саудия Арабистони ва Эронни яраштирган Хитойнинг дипломатик таъсири тобора ортиб бормоқда. Узоқ йиллар давомида “сояда” қолишни афзал кўрган хитойликлар глобал майдонда фаолликни кучайтирмоқчи.

Хитой дунёнинг янги ҳакамими?

 

Ўтган ойнинг энг муҳим дипломатик воқеаси, шубҳасиз, Саудия Арабистони ва Эрон дипломатик муносабатларининг қайта тикланиши бўлди. 2014 йилдан буён алоқалари музлатиб қўйилган бу икки давлат анъанавий дипломатик марказларида, масалан, Женева ёки Венада эмас, балки Пекинда ўзаро келишиб олди. Бу табиийки, ХХРнинг глобал майдондаги катта ютуғи сифатида кўрилмоқда. Узоқ йиллар давомида Яқин Шарқда гегемон мақомга эга АҚШ ёки 2015 йилдан кейин минтақада таъсири сезиларли даражада ошган Россия эмас, бир неча ўн йиллар давомида "сояда" бўлиб келган Хитой Теҳрон ва Ар-Риёдни яраштириб қўйди. Нафақат минтақа, балки бутун дунёда ўйин қоидаларини ўзгартириб юборадиган ушбу келишув хитойликларнинг дипломатик фронтда тобора фаоллашаётганини англатади.

 

Мавжуд бўшлиқлар

 

Россия-Украина ҳарбий можароси ва унинг оқибатлари халқаро майдонда маълум бўшлиқларни юзага келтирди. Масалан, АҚШ асосий эътиборни яна Европага қаратишга мажбур бўлди. Вашингтон ташқи сиёсатида Осиё-Тинч океани минтақаси устуворликни маълум даражада Украинага бериб қўйди, дейиш мумкин. ЕИнинг стратегик суверенитети масаласи қайсидир маънода ҳамон сўроқ остида, Россиянинг концентрацияни деярли тўлиқ ҳарбий низога қаратган, Ҳиндистон глобал амбицияларни очиқлашга шошилмаяпти. Шу нуқтаи назардан Хитойнинг халқаро “шахмат майдони”да фаол ҳаракатларини табиий деб ҳисоблаш мумкин.

 

Кўпчилик экспертлар Эрон-Саудия муносабатлари нормаллашувини илк қадам деб ҳисоблашмоқда. Куни кеча ХХР ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин муносабатлари яхшиланишида воситачи бўлиш истагини билдирди. Расмий Пекинга кўра, "Хитой Исроил-Фаластин масаласида ҳеч қандай эгоистик мақсадларга эга эмас".

 

Украина можаросини ҳал қилиш ҳам Хитойга қолдими?

 

Сўнгги вақтларда ХХР Украина можароси атрофида дипломатик фаоллигини ҳам кучайтиришга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

 

Энг аввало, февраль ойида Хитой томони Украина бўйича тинчлик музокаралари учун ўз режа ва таклифларини эълон қилди. Бу Ғарб ва Киевнинг ўзи томонидан "реалликдан узоқ" деб баҳоланган бўлса, Кремль, аксинча, Шарқдаги энг яқин иттифоқчисининг бу тавсияларини, асосан, маъқуллади. Расмий Москвага кўра, Си Цзиньпин март ойида Россияга ташрифи давомида Владимир Путин билан айнан ХХР вариантини муҳокама қилган. Бу камёб ҳодиса: РФ Украина масаласида деярли ҳеч бир давлат таклиф ва тавсияларига қулоқ солмаслиги яхши маълум. Аммо Хитойга келганда бу принципдан чекинилди: музокаралар давомида Путин "ўта кескин кўриниш олган Украинадаги инқирозни бартараф этиш бўйича Хитой ташаббусини диққат билан ўрганиб чиққан"ини таъкидлади.

 

Пекин Украина масаласида ўзига хос ва ҳғеч кимникига ўхшамаган позицияга эга: уни фронтнинг икки томонидагилар бирдек эшитади ва ҳурмат қилади. Киев ХХРнинг глобал таъсири ва обрўси ўсиб бораётган бир шароитда юқоридаги омил ҳарбий можаронинг якунланиши ва тинчлик музокаралари қайта тикланишида ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин.

 

Хулоса ўрнида...

 

Узоқ йиллар давомида ташқи сиёсатда асосан иқтисодий фаолликка эътибор қаратган ХХР эндиликда йирик сиёсий масалаларни ҳал қилишга уринмоқда. Бу бир марталик жараён эмас, кейинги ўн йилликда Пекин тобора кўпроқ ва фаолроқ дипломатия олиб бориши аниқ. Бу эртами-кечми содир бўлиши муқаррар эди ва биз келажакда глобал майдонда янада қудратли Хитойни кўрамиз.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"