“Рома” Моуринё ўрнига зўр мураббий топди
Мутахассиснинг хизматларига француз клуби қизиқмода.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуринё ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп хабар тарқала бошлади.
Португалиялик мутахассис хизматларига “ПСЖ” раҳбарияти жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, Моуринё дунёнинг энг бой клубларидан бирида ишлашга қарши эмас.
Рим клуби хўжайинлари эса португалиялик мутахассис ўрнига жамоани муваффақиятли бошқара оладиган мураббий топиб қўйди.
“Сalсiomerсato” нашрининг ёзишича, “Рома” бош мураббийликка Антонио Контени олиб келмоқчи. Италиялик мутахассис яқинда “Тоттенҳем”дан истеъфога чиқарилган эди. Конте ҳам айни пайтда ўзига келаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.








