Спорт

Чемпионлар лигасида ким ғалаба қозонади?

Мусобақанинг ярим финал ўйинлари 9 майдан старт олади.

Чемпионлар лигасида ким ғалаба қозонади?

 

Яна кунларда Европа чемпионлар лигасининг энг қизиқарли баҳслари, яъни мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Турнирнинг дастлабки беллашувида “Реал Мадрид” Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тўқнаш келса, иккинчи баҳсда икки итальян жамоаси финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Биринчи ўйинлар 9–10 май кунлари бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 16–17 май кунлари ўтказилади. Биз бугун мазкур беллашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолашга ҳаракат қиламиз. 

 

“Реал Мадрид” (Испания)

 

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби гуруҳ босқичидан муаммосиз ўтди: 13 очко, «Лейпсиг», «Шахтёр», ва «Селтик». Биринчи ўрин. Аммо бу натижадан ажабланадиган ҳеч нарса йўқдек. 1/8 финалда «Реал» худди ўтган йилги финалда бўлгани каби «Ливерпул»ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Чорак финалда мадридликлар демонтаж қилинган «Челси»ни ҳам аяб ўтирмади. Ўз уйида ва сафардаги ғалаба Карло Анчелотти жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. “Қироллик клуби” ла Лигада биринчи ўрин учун кечаётган рақобатда азалий рақиб ҳисобланган «Барселона»дан 11 очко ортда қолмоқда. Шу сабабдан ҳам Мадрид жамоасининг асосий мақсади Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Агар бу амалга ошадиган бўлса, клуб иккинчи бор кетма-кет кубогни қўлга киритади. 

 

“Манчестер Сити” (Англия) 

 

“Манчестер Сити” ажойиб мавсумни ўтказмоқда.  Жамоа Премьер-лигада «Арсенал» билан чемпионлик учун курашмоқда. Чемпионлар лигасида эса рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратишда давом этмоқда. “Боруссия Дордмунд”, «Севиля» ва «Копенгаген» клублари билан бир гуруҳдан жой олган Хосеп Гвардиола шогирдлари 14 очко билан гуруҳда осонгина биринчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда инглизларни «Лейпсиг» кутиб турганди. Немислар икки ўйин натижасига кўра, «Сити»дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олди. Биринчи ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи баҳсда «шаҳарликлар» рақибларини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Чорак финалда Гвардиола жамоасига яна бир немис клуби тўқнаш келди. Бироқ бу сафар инглизлар рақибларидан осонлик билан устун келди. “Манчестер Сити”нинг навбатдаги «ўлжаси» жамоага энди бош мураббий бўлиб таъйинланган Томас Тухелнинг «Бавария»иси бўлди. “Манчестер Сити” ярим финалда «Реал»га қарши майдонга чиқади. Мухлисларни олдинда финалга тенг ажойиб рақобат кутмоқда. 

 

«Милан» (Италия)

 

Чемпионлар лигасининг ярим финалига миланликлар бундан 16 йил аввал чиқишганди. Орадан шунча вақт ўтиб, мухлисларнинг севимли жамоаси яна катта мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсларига киришиш арафасида турибди. 2006/2007 йилги мавсумда италияликлар финалда «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиби бўлишганди. Аммо бу мавсумдаги натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Стефано Пиоли шогирдлари атиги 10 очко жамғариб, биринчи ўриндаги «Челси»дан кейин иккинчи ўринни қўлга киритди. Кейинги поғоналардан «Залсбург» ва “Динамо Загреб” жамоалари жой олишди. 1/8 финалда миланликлар «Тоттенҳем»ни мусобақадан чиқариб юборди. Ушбу қарама-қаршилик тенг курашлар остида кечди. Ҳаммасини Браҳим Диазнинг «Сан-Сиро»даги урган ягона голи ҳал қилди. «Милан»Нинг чорак финалдаги рақиби Италия жамоаси ҳисобланган «Наполи» клуби бўлиб чиқди. Неаполликлар айни вақтда Италия А Cерийасида чемпионлик пойгасида барча рақибларини сезиларли фарқ билан ортда қолдирмоқда. Италия чемпионатида бўлгани сингари чорак финалда «Милан» «Наполи»дан устун келди. Энди эса Чемпионлар лигасининг ярим финал ўйинида бизни Милан дебиси кутмоқда. 

 

«Интер» (Италия) 

 

Симоне Инзаги жамоаси сўнгги йилларда «Интер» ҳақида шаклланган барча стереотипларни йўқ қилди. Гуруҳдаги топ жамоалар «Бавария», «Барселона» ва «Виктория» «Пизен» билан ўтган баҳслардан сўнг Инзаги шогирдлари 10 очко билан немис жамоасидан кейин иккинчи ўрин соҳибига айланди. 1/8 финалда «Интер»га омад кулиб боқди. Жамоа қуръа натижасига кўра, бу босқичда аутсайдер ҳисобланган «Порту» билан кураш олиб борадиган бўлди. Ажабланарлиси эса миланликлар бу баҳсда Лукакунинг Италияда урган ягона голи эвазига чорак финал чиптасига эгалик қилди. Мазкур босқичда эса «Интер»ни яна бир Португалия клуби қарши олди. Бу сафарги рақиб анчагина жиддий «Бенфика»  куби эди. Бироқ лиссабонликлар Италия жамоаси билан ўтган ҳар икки ўйинда ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишмади. Биринчи баҳс 0:2 ҳисобида якунланган бўлса, иккинчи учрашувда томонлар 3:3 натижасини қайд этишди. Турнирнинг ярим финалида «Интер» азалий рақиби ҳисобланган «Милан»га қарши майдонга чиқади. Ишқибозларни олдинда ажойиб дерби кутмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Чемпионлар лигасида ким ғалаба қозонади? | Zamon.uz