Китоб харид қилганга битта атиргул!

Халқаро китоб куни ва у билан боғлиқ анъаналар.

Китоб харид қилганга битта атиргул!

 

1995 йилнинг 15 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош конференцияси 28-сессиясида  резолюция қабул қилди. Унга кўра, маориф ва маданий анъаналарни ривожлантириш мақсадида 1996 йилдан бошлаб ҳар йили 23 апрелда Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни (World Book and Copyright Day) нишонланади. Ўша йили болалар ва ўсмирлар адабиёти тарғиботи билан шуғулланганларни мукофотлаш мақсадида ЮНЕСКО мукофоти ҳам таъсис этилди. Чунки китоб илмни кенг тарқатиш ва билимни сақлаб қолишнинг бирдан бир манбаидир. Қабул қилинган резолюцияда шу куни китоб кўргазмаси ва ярмаркаларини ўтказиш тавсия қилинади.

 

Тадбир ўтказишда бошқа мамлакат ва ташкилотларнинг тажрибасидан фойдаланиш ҳам кўрсатиб ўтилган. Масалан, 1926 йилда Испания қироли Альфонс XIII Мигеля Сервантес вафот этган 23 апрелда мамлакатда испан китоби кунини ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. 1931 йилдан бошлаб кимда-ким китоб харид қиладиган бўлса, унга атиргул совға қилиш аъанаси пайдо бўлди.

 

Бу кунни ёзувчи, шоир, ношир ва кутубхоначилар ҳақли равишда ўзларининг байрами сифатида кенг нишонлайдилар. Китоб туфайли биз нафақат илм оламиз, балки инсониятнинг ижодий ютуқлари ва гўзалликни англаш йўлида маънавий ва руҳий озиқ оламиз. Китоб нафақат ахборот тарқатувчи восита, балки илм ва ижод асоси ҳамдир. Ҳаётимизга ахборот олишнинг электрон манбалари тезлик билан кириб келаётганига қарамай китоб ўз аҳамиятини асло йўқотмади ва йўқотмайди. Чунки айнан ёзув орқали  онгли инсоният тарихи бошланган. Китоб орқали нафақат ўзимизнинг, балки бошқа халқларнинг маданияти, анъаналари ва тарихидан ҳам хабардор бўламиз. Китоб орқали инсон дунёни ўзича тушунади. Ўз қаҳрамонларини яратади.

 

Китоб — бу маданий хилмахиллик дунёсига очилган эшикдир. Китоб турли замон ва маконлар цивилизациясини боғловчи кўприкдир. Шу ўринда покистонлик мактаб ўқувчиси ва ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзайнинг БМТ минбаридан туриб айтган сўзлари ёдга тушади. У юксак минбардан туриб “келинглар қўлимизга китоб ва қалам олайлик. Улар бизнинг қудратли қуролимиздир” деганди. Дарҳақиқат, денгиз қаъридан марварид олиб чиқилади, китоб қаъридан эса билим чиқади.

 

Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари кунини нишонлар эканмиз, ҳар бир халқ ва давлатнинг маданиятини сақлаш ва уни дунёга тарқатишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратишимиз керак бўлади. Китоб инсоният маданий меросини такомиллаштириш ва муҳофаза қилишдаги саъй-ҳаракатларимизда асосий кўмакдош ҳисобланади. Шу сабаб бўлса керак, йилдан йилга бу байрамга қизиқувчилар сони ортиб бормоқда.

 

2001 йилдан бошлаб яхши бир анъана пайдо бўлган: бир йил давомида қайсидир шаҳар Жаҳон Китоблари пойтахти мақомига эга бўлади. Шаҳар ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган қўмита томонидан танланади. Қўмитага ЮНЕСКО, Халқаро нашриётлар иттифоқи, Халқаро кутубхоналар уюшмаси федерацияси ва Халқаро китоб савдоси федерациси вакиллари кирган. Шу кунгача Жаҳон китоблари пойтахти шарафига Мадрид (Испания), Искандария (Миср), Деҳли (Ҳиндистон), Монреаль (Канада), Богота (Колумбия), Буэнос Айрес (Аргентина), Бангкок (Таиланд), Порт-Ҳаркорт (Нигерия), Вроцлав (Польша) ва бошқа шаҳарлар муяссар бўлган.

 

Ўзбекистонда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилди, бунда мамлакатда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқда. Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқда.

 

Матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинган. 1 минг 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс маркази томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари ҳамда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.

 

Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда.

 

Шарофиддин  Тўлаганов

 

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.