“Ҳасадгўйлар миш-мишларни ўйлаб топади”
Роналдунинг севгилиси футболчи билан ажрашиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес уларнинг ажралиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
“Ҳасадгўйлар миш-мишларни ўйлаб топади, ғийбат тарқатади ва аҳмоқлар уларга ишонади”, — дея Жоржина ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.
Аввалроқ, ОАВда Жоржина савдо марказларида кўп вақт ўтказиб, катта миқдорда пул сарфлаётгани учун Роналду билан келишмовчилик юз бераётгани ҳақида хабар тарқалганди. Роналду ва Жоржинанинг бир нечта фарзандлари борлигига қарамай, улар ҳали ҳам турмушга чиқмаган.







