Спорт

“Ювентус”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар

Улар орасида 8 нафар ўйинчи бор.

“Ювентус”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар

 

Ёзги трансфер ойнасида “Ювентус” клубини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар номи маълум бўлди. Улар орасида кимдир жанжал учун ҳайдалаётган бўлса, кимдир рақобат туфайли жамоани тарк этиши мумкин.

 

Леандро Паредес (Аргентина, ярим ҳимоячи, 28 ёш)

 

Раҳбарият Паредеснинг ўйинидан норози, шунинг учун итальян клуби уни “ПСЖ”дан сотиб олмайди. Леандро Францияга қайтади ва у ерда унинг тақдири ниҳоят ҳал қилинади.

 

Анхел Ди Мария (Аргентина, вингер, 35 ёш)

 

Аммо Ди Марияда ҳали ҳам “Ювентус”да қолиш имконияти бор. Журналистларнинг фикрича, футболчи шартномани бир йилга узайтириши мумкин, бироқ бу ҳали амалга ошгани йўқ.

 

Войсех Шесний (Полша, дарвозабон, 33 ёш)

 

Сўнгги пайтларда Шеснийнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар тобора кучайиб бормоқда, шунинг учун италияликлар уни Марко Карнесекки ёки Гуглиелмо Викарио билан алмаштирмоқчи. Войтсехнинг ўзи “Тоттенҳем” клубининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

 

Душан Влаҳович (Сербия, ҳужумчи, 23 ёш)

 

Душан Влаҳович Туринда қоладими? Бу катта интрига. Жамоа футболчига умид боғлаётган бўлсада, Душан ҳам “Арсенал”нинг асосий трансфер мақсадига айланди. Аммо унинг учун курашга “Реал” ҳам қўшилиши кутилмоқда.

 

Уэстон Маккенни (АҚШ, ярим ҳимоячи, 24 ёш)

 

Маккенни йил бошида “Лидс” жамоасига ижарага берилди, унинг шартномаси мавсум охиригача давом етади. Агар инглизлар уни бонуслар билан бирга 33 миллион еврога сотиб олишга қарор қилсалар, Уэстон Италияга қайтмайди.

 

Адриен Рабио (Франция, ярим ҳимоячи, 28 ёш)

 

Рабио “Юве”ни тарк этиб, “ПСЖ”га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучайиб бормоқда. Бироқ Адриенга Англиянинг бир қатор клублари – “Тоттенҳем”, “Ливерпул” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирган.

 

Алекс Сандро (Бразилия, ҳимоячи, 32 ёш)

 

Сандро ҳам кейинги мавсумдан “Ювентус”нинг асосий таркибидан жой олмаслиги мумкин. Клуб ёзда футболчини сотишга тайёр. А Cериянинг ушбу мавсумида футболчи 22 та ўйин ўтказди ва битта голли узатмани амалга оширди.

 

Хуан Куадрадо (Колумбия, ярим ҳимоячи, 34 ёш)

 

Куадрадо раҳбарият билан ҳам алоқани йўқотди ва яқинда Италия кубоги ярим финалида “Интер” билан ўйинда муштлашув сабаб ўчаётган оловга қайта ёғ қуйди. Футболчи “Ал-Наср”га ўтиши мумкин.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.