0

Ракеталар "ёмғири": Россия Украина шаҳарларига зарбалар берди — фото

Қурбонлар сони ошмоқда.

Ракеталар "ёмғири": Россия Украина шаҳарларига зарбалар берди — фото

 

Бугун тунда Россия Украина бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Киев, Черкасс, Днипропетровск ва бошқа областларда портлашлар рўй берган. Украин ҳарбийлари маълум қилишича, Россия жами 23 та қанотли ракета учирган, Украина қуролли кучлари эса уларнинг 21 тасини уриб туширган.

 

Уман шаҳрида ракета ёки унинг парчалари кўп қаватли уй подъездини тўлиқ вайрон қилган, натижада, сўнгги маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий расмийларга кўра, 20 га яқин киши тан жароҳати олган.

 

 

Украина ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълум қилишича, Уманда ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ҳам бор. Гўдакнинг ўлими ҳақидаги маълумотни Украина президенти офиси маслаҳатчиси Даря Заривна ҳам тасдиқлаган.

 

Днипрода эса зарба оқибатида хусусий уй вайрон бўлган. Маҳаллий маъмурият хабарига кўра, бу ерда 31 ёшли аёл ва унинг икки ёшли қизчаси ҳалок бўлган. Яна бир неча киши яраланган.

 

Киевнинг Украинка шаҳрида ҳам ракета парчалари тураржой биносига келиб тушган. Оқибатда, 13 ёшли қиз жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

 

 

 

Киев маъмуриятининг маълум қилишича, пойтахт атрофида 11 та ракета ва иккита дрон уриб туширилган.

 

«Бу тунда душман яна Украинага ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмалари билан ҳужум қилди. Террорчилар нишони - тинч аҳоли ва объектлар. Уманга ракета зарбалари оқибатида 10 га яқин кўп квартирали уйлар шикастланди. Улардан бирида подъезд тўлиғича вайрон бўлган. Харобалар остида одамлар қолмоқда. Афсуски, жабрланганлар ва қурбонлар бор, жумладан ёш болалар. Днипрода террорчилар гўдакнинг умрига зомин бўлишди.  Россия террори туфайли ўз яқинларини йўқотган барчага ҳамдардлик билдираман», — дея ёзган ўз саҳифасида Украина президенти Владимир Зеленский.

 

Бу 9 мартдан буён амалга оширилган илк ёппа ракета зарбалари бўлди. Ўтган ой бошида Украина шаҳарлари Брянск областидаги диверсияга жавобан ўққа тутилганди. Ўшанда Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний россиялик ҳарбийлар қуруқлик, денгиз ва ҳаводан жами 81 ракета учиргани ҳақида маълум қилганди.

 

Россия мудофаа вазирлиги ҳозирча Украина шаҳарларига йўлланган навбатдаги зарбалар юзасидан изоҳ бермади.

Залужнийнинг маълумотига кўра, зарбалар Каспий денгизи акваториясидан туриб Ту-95 русумли бомбардимончилар орқали йўлланган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"