Спорт

Парижликлар жамоада қайта қуриш ишларини бошлайди

Клуб трансфер ойнасида таркибни тиклаш учун 225 миллион евро сарфлашга тайёр.

Парижликлар жамоада қайта қуриш ишларини бошлайди

 

“ПСЖ” раҳбарияти ёзда жамоани қайта қуриш учун тахминан 225 миллион евро ажратишга тайёр. Бу ҳақда “L'Équipe” нашри хабар берди.

 

Манбанинг хабарига кўра, ёзда жамоани эркин агент сифатида ҳимоячи Серхио Рамос тарк этади, чунки унинг шартномаси тугайди, яна бир марказий ҳимоячи Преснел Кимпембе ҳам сотилиши мумкин. Парижликлар ўз ўрнида “Нитса”дан Жан-Клер Тодибо ва Монакодан Аксел Дисаси номзодини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Париж клуби “Нитса”даги Кефрен Тюрамга қизиқиш билдирмоқда.

 

Бундан ташқари, июнь ойида шартномаси тугайдиган Лионел Месси ҳам ёзда жамоани тарк этиши хабар қилинган. Унинг ўрнига бир нечта номзодлар кўриб чиқилмоқда: “Тоттенҳем”дан Ҳарри Кейн, “Наполи”дан Виктор Осимҳен, “Айнтрахт” ҳужумчиси Рандал Коло Муани ва ёзда “Боруссия-М”ни эркин агент сифатида тарк этадиган ҳужумчи Маркус Тюрам.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Парижликлар жамоада қайта қуриш ишларини бошлайди | Zamon.uz